https://championat.asia/upload/storage/533229_original.jpg

Месси Майамидан уй сотиб олди

"Барселона" форварди Лионель Месси Флоридадан кўчмас мулк сотиб олди.

Аргентиналик Майамининг Санни Айлс Бич номли ҳудудида жойлашган 5 миллион долларга баҳоланган уйни сотиб олди.

Мессининг уйи 47-қаватда жойлашган. Бинода 132та хонадон жойлашган бўлиб, ҳар бирида учтадан ётоқхона ва тўрттадан чўмилиш хонаси жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда фаолиятидаги олтинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

Форвард жорий мавсум Ла Лигада 10та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та асситга эришди.

https://championat.asia/upload/storage/533228_original.jpg

Манба : Realtor