Kun.uz | Расмий канал
UzAuto Motors туманда автомобиль бошқариш бўйича маслаҳатлар берди
Фото: KUN.UZ
UzAuto Motors туманли об-ҳавода автомобиль бошқариш бўйича 5 маслаҳат берди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда табиатимизда туман тушиши ҳодисаси тез-тез юз бермоқда. Бу ҳайдовчилар учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради.
Аммо қуйидаги оддий тавсияларимизга амал қилсангиз муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин, дейилади компания хабарида.
Улар:
йўлга чиқишдан аввал чироқ мосламаларини текширинг. Ёқиб кўринг, ташқи текширув ўтказинг.
йўлда туманга қарши фараларни албатта ёқиб олинг. Автоуловдаги барча ёритгичларни ишга тушириш шарт эмас, сабаби туман барча ёруғликни ўзингизга қайтариб, йўл ҳодисаси юзага келиш эҳтимолини оширади.
туманли ҳудудга киришдан аввал иқлим-назорати: печ ёки кондиционерни ёқинг. Улар конденсат юзага келишининг олдини олади.
зарур ҳолатда тезкор қарор қабул қилиш учун масофани сақланг. Масофа каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ.
йўлда шошилманг. Юқори тезликда ҳаракатланганда йўлни кўриш имконияти паст шароитда тезкор чора қабул қилиш мураккаб бўлади.