«Ростов» «Спартак»ни йирик ҳисобда енгди, Шомуродовда иккита голли узатма
Россия чемпионатида 19-турнинг марказий ўйини Москвада бўлиб ўтди.
Биринчи давранинг сўнгги тури доирасида «Спартак» меҳмони бўлган «Ростов» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда қозоғистонлик Бахтиёр Зайнуддинов дубль қайд этган бўлса, Чистяков ва Ионов биттадан гол уришди. Элдор Шомуродов биринчи ва иккинчи голларга ассистентлик қилди ва иккинчи бўлиб ўрталарида захирага олинди.
Бу ғалабадан сўнг «Ростов»нинг очколари сони 34тага етди ва Валерий Карпин жамоаси турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Спартак» эса 10-ўринга тушиб кетди.