Kun.uz | Расмий канал

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди

https://storage.kun.uz/source/4/wSQTVqzTP8y8XcBLMcV4wgM_aytvx0AZ.jpg

Фото: Depositphotos

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги рўйхатдан 192та монопрепарат (аввалгиси - 188та), шунингдек, 1032та комплекс препарат позицияси (аввалгиси - 1085та) жой олди.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва дорихоналардан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларига рўйхатга киритилган дори воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради.

Дори воситаларининг ўрамлари, тиббиётда қўлланишига доир йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда, бериш тартибидан қатъий назар, рўйхатга амал қилиниши керак.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.