"Барселона" ҳимоячиси умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди
Ҳимоячи Нелсон Семеду тез орада майдонга тушиши мумкин.
Португалия терма жамоаси футболчиси ноябрь ойининг биринчи қисмида жароҳат олган эди. У умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.
26 ёшли Семеду жорий мавсум "Барселона" сафида 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассистга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Нелсон 2017 йилда бери "кўк-анорранглилар" таркибида ўйнамоқда.
Манба : A Bola