"Ювентус" Холандга ажойиб шартнома таклиф қилмоқда
"Ювентус" "Зальцбург" форварди Эрлинг Холандни харид қилмоқчи.
Туринликлар Мино Райолага алоқага чиқишган. "Ювентус" 19 ёшли футболчига бонуслардан ташқари йилига 3 миллион евро маош таклиф қилишган.
Холандга "Ювентус"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Боруссия" (Дортмунд), "РБ Лейпциг" ва "Наполи" клублари қизиқмоқда.
Олдинроқ, Дортмунднинг "Боруссия" клуби Холандни 20 миллион евро эвазига харид қилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар янграган эди.
Футболчининг клуби билан тузган шартномаси 2023 йилгача амал қилади.
Манба : Corriere dello Sport