Кутиб олинг, Head Trick Quiz Tashkent
Ўтган асрнинг 70 йилларида Буюк Британияда асос солинган паб-викторинаси Ўзбекистонга ҳам етиб келди.
Бугунги кунда Тошкентда аҳоли ўртасида жуда машҳур кўнгилочар тадбирга айланган ушбу ўйиннинг 10 дан ортиқ турлари мавжуд. Қувонарлики, викторинанинг турли вариантлари орасида ҳақиқий мутахассисларни ўзида жамлаган футбол викторинаси ҳам бор. Head Trick Quiz Tashkent викторинаси билан танишамиз.
Изоҳ. Паб-квиз – викторинанинг бир тури бўлиб, кафе, ресторан ва барларда ўтказиладиган ўйинларда иштирокчилар саволларга тўғри жавоб бериш учун ўзаро беллашишади.
Head Trick Quiz Tashkent – Ўзбекистондаги биринчи футбол викторинаси. Савол ва топшириқлар шундай танланганки, жамоадаги ҳар бир иштирокчи ўз вариантига эга бўлади. Масалан, “фото-савол” бор, сизга кўрсатилган лавҳада акс эттирилган футболчи ёки мураббийни топишингиз керак. “Бошланғич таркиб” деб номланган вазифа ҳам бор, бунда сиз кўплаб футболчиларнинг майдондаги позицияси ҳақида яхши маълумотга эга бўлишингиз керак. Шунингдек, ҳақиқий фактларга асосланган, мантиқий саволлар ҳам талайгина. Ўйин қоидалари жуда оддий. Бошловчи экранда кўринган саволларни ўқийди, жамоалар қатъий белгиланган вақт давомида ўз жавобларини қоғозга туширишади. Ким кўпроқ тўғри жавобларни топа олса, ўша жамоа ғолиб бўлади.
Изоҳ. Умумий турлар сони – бешта, саволлар сони 66 тадан 100 тагача бўлиши мумкин. Топшириқларнинг тури ва мураккаблигига қараб ҳар бир саволга 30 секунддан 1 дақиқагача вақт ажратилади.
Head Trick Quiz Tashkent – 3 апрель 2018 йил санасида ташкил этилган, ўша кунги биринчи ўйинда рамзий маънода 11 жамоа иштирок этганди. Сўнгги 1,5 йил мобайнида интеллектуал футбол ҳаракати ўсди. Ҳар икки ҳафтада бир ўтказиладиган ўйинларда 15 дан ортиқ жамоалар иштирок этишаётганди. Аммо 2019 йилнинг март ойидан бошлаб SPORT телеканалида ўйинларнинг янгича форматига асос солинди. Энди юртимизнинг энг кучли жамоалари ўзаро куч синашишлари ва энг яхши жамоанинг аниқланишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Изоҳ.Ортда қолган ўйинларни YouTube орқали томоша қилинг: ҲАВОЛА
Агар бизнинг дўстона интеллектуал футбол ҳаракатларимизнинг бир қисми бўлишни хоҳласангиз, унда иштирок этинг. Head Trick Quiz Tashkent футбол викторинасида рўйхатдан ўтинг. Ўйинларда сизни кутмоқда – яхши кайфият, ажойиб совғалар... Энг муҳими, сиз ўзингиз учун ҳамфикр бўлган инсоларингизнинг янги дунёсини очасиз, ва футбол билимларингизни муттасил равишда ошириб борасиз. Хуш келибсиз!
FB https://www.facebook.com/football.quiz.tashkent/
Instagram http://instagram.com/headtrickquiz
Telegram https://t.me/headtrickquiz
Рустам Хўжаев, 41 ёш. “Манчестер Юнайтед” клуби ишқибози.
“Head Trick Quiz Tashkent сабаб биз ҳар икки ҳафтада севимли викторинамизда ўйнашимиз, бошқа жамоалардаги дўстларимиз билан учрашишимиз, суҳбатлашишимиз ва рақобат муҳитига тушиб, 2-3 соат давомида ҳҳаётдаги муаммоларимизни унутишимиз мумкин. HTQT – энг зўр интеллекутал футбол викторинаси”.
Ҳасан Асқаров, “Пахтакора мухлислари” жамоасидан. “Реал” ишқибози.
“Ушбу викторинада қатнашаётганимдан ғурурланаман. Умид қиламанки, келажакда менинг жамоам бу ўйинда чемпион бўлади”.
Кирилл Альтман, блоггер. “Арсенал” мухлиси.
«Head Trick Quiz Tashkent? Ҳаммаси оддий. Ажойиб лойиҳа!»
Жамшид Жамолов, 25 ёш. Миланнинг “Интер” клуби ишқибози.“Лойиҳа учун раҳмат. Қизиқарли саволлар бизга ҳар доим ёқади. Ўзимни телевизорда кўриш ҳам жуда ёқимли”.
Руслан Тугушев, ҳисобчи. Криштиану Роналдунинг персонал мухлиси.
“Чиройли, ажойиб ўйин. Битта афсусланарли жиҳати – биз бу ҳақида бир йил ўтгач, хабар топдик”.
Манба : championat.asia