Йўқолган нарсани масжидда эълон қилмаслик
by «Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобиданБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ،، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ سَمِعَ رَجُلًا يَنْشُدُ ضَالَّةً فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَقُلْ: لَا رَدَّهَا اللهُ عَلَيْكَ، فَإِنَّ الْمَسَاجِدَ لَمْ تُبْنَ لِهَذَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.وَلِمُسْلِمٍ: أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ لَمَّا صَلَّى قَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: مَنْ دَعَا إِلَى الْجَمَلِ الْأَحْمَرِ؟ فَقَالَ ﷺ: «لَا وَجَدْتَ، إِنَّمَا بُنِيَتِ الْمَسَاجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, унга: «Аллоҳ уни сенга қайтармасин. Масжид бунинг учун бино қилинмаган», – десин», – дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Имом Муслим ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлганларида, бир одам ўрнидан туриб: «Ким қизил туяни кўрди?» – деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тополмагин. Масжидлар ўзлари бино қилинган нарса учун бино қилингандир», – дедилар».
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан